МИЖОЗЛАРИНГИЗНИ ЭШИТАДИГАН ТЕХНОЛОГИЯ

Ҳар бир суҳбат — янги имконият.

Телефон суҳбатларини фойдали маълумотга айлантиринг. Сунъий интеллект савол беради, жавобни тушунади ва мурожаатни тартибли сақлайди.

  • Ўзбек · Рус · Инглиз
  • Мослашувчан сценарийлар
  • API ва Excel ҳисоботлари

ИМКОНИЯТЛАР

Суҳбат кўп. Имконият ундан ҳам кўп.

Суҳбат сценарийсидан тайёр овозли хабаргача. Тил, овоз ва йўналишларни созланг, натижаларни битта панелда кўринг.

AI сўровномалар

Мижоз фикри ва хизмат сифатини овозли суҳбат орқали йиғинг.

Техник қўллаб-қувватлаш

Муаммо, тизим ва вақтни аниқлаб, мурожаатни базага ёзади.

Учрашув сўровлари

Қизиқишни аниқлайди ва қулай сана, вақт, манзилни йиғади.

Сценарий ва овоз муҳаррири

Саволлар, йўналишлар, тил ва овоз тезлигини ўзингиз созлайсиз.

Уч тилда табиий суҳбат

Ўзбек, рус ёки инглиз тилида — суҳбатдош тилига мослашади.

Олдиндан тайёрланган аудио

Стандарт саволлар овози олдиндан тайёрланиб, тез ишлайди.

API орқали овозли хабарлар

Матн ёки аудио ва рақам — қўнғироқ орқали етказилади.

Қидирув ва Excel ҳисоботлари

Фильтрлар ва савол-жавоблар билан Excel ҳисобот.

СИЗНИНГ ЖАРАЁНИНГИЗГА МОС

Бир суҳбат. Уч аниқ қадам.

  1. 01

    Ссенарийни белгиланг

    Саволлар ва жавобга қараб йўналишларни белгиланг.

  2. 02

    Суҳбатни синанг

    Микрофонда синаб кўринг ва нашр қилинг.

  3. 03

    Натижани кўринг

    Жавобларни кабинетда кўринг ёки Excelга юкланг.

IP ТЕЛЕФОНИЯ

Компаниянгиз учун ички телефон тармоғи

Ходимларга ички рақамлар беринг: IP телефон ёки смартфондаги илова орқали компания ичида бепул гаплашинг. Қўшимча ускуна ва сервер шарт эмас.

  • Ички рақамлар

    Компаниянгизга алоҳида рақамлар диапазони ажратилади. Рақамларни кабинетда яратасиз ва номлайсиз.

  • Бепул ички қўнғироқлар

    Ходимлар орасидаги суҳбатлар интернет орқали ўтади — оператор тарифисиз.

  • Шифрланган алоқа

    Уланиш TLS, овоз SRTP билан ҳимояланган. Ҳар бир компания тармоғи бошқалардан ажратилган.

  • Суҳбат ёзувлари

    Танланган рақамлар суҳбатларини ёзиб олинг, кабинетда тингланг ва юклаб олинг.

Zoiper, Linphone, MicroSIP ва TLS қўллайдиган IP телефонлар билан ишлайди.

Нарх калькулятори

Бизнесингизга мос тарифни ўзингиз ҳисобланг

Хизмат тури, ойлик суҳбат дақиқалари ва керакли имкониятларни танланг — ойлик тўлов ва тарифга кирадиган имкониятлар дарҳол кўринади.

КОМПАНИЯЛАР УЧУН

Шахсий кабинет ва API

Рўйхатдан ўтинг, сценарий яратинг ва API калити орқали сўровнома қўнғироқларини ўз тизимингиздан бошланг.

  • Сценарий муҳаррири
  • API калитлари
  • Натижалар ва Excel
  • Ички рақамлар ва суҳбат ёзувлари

ОВОЗИНИ ЭШИТИНГ

Ўқиш бошқа. Гаплашиб кўриш бошқа.

Демо рақамига ўз телефонингиздан қўнғироқ қилиб, техник ёрдам виртуал ёрдамчисини ўзбек тилида синаб кўринг.

+998 78 555 43 21 Демо рақамига қўнғироқ

Синов суҳбати. Шахсий маълумот айтманг; қўнғироқ оператор тарифида.

САВОЛЛАРИНГИЗГА ЖАВОБ

Бошлашдан олдин

Бу ҳақиқий ходимми?

Йўқ. CloudMe Voice AI — ссенарий асосида суҳбатлашадиган виртуал ёрдамчи. AI ноаниқ жавобни аниқлаштириши мумкин.

Ссенарийни ўзим ўзгартира оламанми?

Ҳа. Администратор панелида саволларни, жавоб вариантларини, ўтиш йўналишларини ва овоз тезлигини таҳрирлашингиз мумкин.

Қайси тиллар қўллаб-қувватланади?

Ўзбек, рус ва инглиз тиллари. Ҳар бир сценарий учун асосий тил ва рухсат этилган қўшимча тиллар танланади. AI суҳбат давомида танланган тиллар орасида ўта олади.

API орқали матн ёки тайёр аудио юбориш мумкинми?

Ҳа. Матн учун тил ва овоз тезлиги танланади; тизим уни таржима қилиб, аудио сифатида сақлайди. MP3 ёки WAV файл таржима қилинмайди. Бир хил сўров калити билан юборилган такрорий сўров аудио ёки қўнғироқни қайта яратмайди. Телефон орқали юбориш лойиҳа учун алоҳида ёқилади.

IP телефонларни улаш мумкинми?

Ҳа. Компаниянгизга ички рақамлар диапазони ажратилади. Ҳар бир рақамни IP телефон ёки смартфондаги иловага (Zoiper, Linphone, MicroSIP) улайсиз. Ички қўнғироқлар бепул, суҳбатларни ёзиб олиш эса ихтиёрий: қайси рақамлар ёзилишини ўзингиз танлайсиз, ёзувлар белгиланган муддат сақланади.

Нархлар ва уланиш шартлари қандай?

Нарх ва уланиш шартлари вазифангиз ва қўнғироқлар ҳажмига қараб мутахассис билан муҳокама қилинади. Формада эҳтиёжингизни ёзиб қолдиринг.

Мурожаат юборсам, автоматик қўнғироқ бўладими?

Йўқ. Форма фақат мурожаатингизни сақлайди. Боғланиш ва телефон хизматини улаш алоҳида келишилади.

КЕЛИНГ, ГАПЛАШАМИЗ

Бизнесингизга мос овозли ёрдамчи.

Қандай вазифани ҳал қилмоқчисиз? Қисқача ёзинг — эҳтиёжингизга мос уланишни муҳокама қиламиз.

Маълумотлар ҳақида

Исмингиз, телефон рақамингиз ва мурожаат матни уланиш бўйича боғланиш учун сақланади. Уларни ваколатли администратор кўради. Формага парол, API калити ёки бошқа махфий маълумотларни ёзманг.